Print Friendly and PDF

Қорақалпоқ Давлат Университети (ҚДУ), Нукус, Ўзбекистон

Кафедра/Факультет: География кафедрасининг ГАТ маркази

Лойиҳанинг ҳамкор координатори: Др.Пулат Реимов, Нукус ГАТ маркази директори, э-почта: nukusgiscenter@front.ru

ҚСУ лойиҳани татбиқ этишда фаол қатнашади. Ўниверситет маъмурияти ва География факультети керакли жамоани шакиллантиради ва иш планда белгиланган фаолиятларни амалга ошириш мажбуриятини олади. ҚСУ асосий эътиборини ГАТ йўналишидаги бакалавр ва магистр мутахассисликларни янгилашга қаратади. ҚСУ ўқув режаси, ўқув дастури, ўқув материалларини яратиш, ўқитувчилар ва талабалар учун тренинг курсларда қатнашиш, маҳаллий ва регионал даражада тармоқ орқали алоқа қилиш каби фаолиятларни амалга оширишда фаол қатнашади. Республиканинг ғарбий қисмидаги университет ва ташкилотларда шунингдек жамиятда лойиҳа ҳақидаги маълумотларни тарқатишда ёрдам беради. ҚСУ мамлакатнинг ғарбий қисмидаги энг катта университет ҳисобланади. География кафедраси замонавий техника ва технологияларни қўллаш орқали Орол денгизи фожиаси натижаларини кузатиш мақсадида 1996 йилда ГАТ маркази ташкил этган. Марказ Европа Иттифоқи ва Мустақил Давлатлар Ҳамдустлиги университетлари билан алоқалар ўрнатган ва атроф муҳитни баҳолаш ва мониторинг қилиш бўйича тренинг курсларини ташкил этиш мақсадида ТЕМПУС лойиҳасини амалга оширган.