Print Friendly and PDF

Швеция Қироллик Технология Университети, Стокголм, Швеция

Факультет/кафедра: Геодезия/Архитектура ва Атроф муҳит

Алоқа учун маълумот: Ҳуаан Фан, Геодезия таълимоти бўйича директор hfan@kth.se

Швеция Қироллик Технология Университети (KTH) лойиҳанинг энг асосий қисми бўлган ИП8 қисмини бошқаради. Университетнинг рус тилида гаплашадиган ходимлари лойиҳа қатнашувчиларининг рус тилида мулоқот қилишда ёрдам беришади. KTH Швециянинг энг катта ва энг қадимий университетидир, Европа университетлари ичида техник илмий тадқиқот институтлари ичида энг кучли 10 та университетлар сафига киради. KTH да таълим кўпроқ инженерлик соҳаларига йуналтирилган ва бакалавр, магистр ва докторлик даражасида мутахассислар етиштириб чиқазади. Университетнинг Архитектура ва Атроф муҳит бўлими геология, геоинформатика, фотограмметрия, картография ва дистанцион зондлаш, фуқаролик муҳандислиги, шаҳарсозлик, ер менежменти, кучмас мулк иқтисоди, атроф муҳит мухандислиги ва табиий ресурсларни бошқариш соҳаларида кўплаб илмий тадқиқотлар олиб боради. Геодезия ва Геоинформатика кафедралари биргаликда геодезик муҳандислик ишларини олиб боришда жавобгардир. KTH ТЕМПУС лойиҳаларини амалга оширишда деярли барча ҳамкор мамлакатлар билан жуда фаол қатнашган, куп ҳолларда лойиҳани бошқарган.