Print Friendly and PDF

Геодезия ва картография миллий маркази (ГКММ), Тошкент, Ўзбекистон

Бўлим: Давлат кадастри ягона тизимлари

Алоқа учун маълумот: Саъдулла Хамраев, бўлим бошлиғи Sadulla-Khamraev@rambler.ru

Миллий марказ бакалавр дастурини янгилашда ва магистратура дастурини яратишда маслаҳат беради, қўллаб қувватлайди ва лойиҳа йиғилишларида қатнашади. Таълим сифатини баҳолаш ва меҳнат бозори талабларини бажарилишини таъминлайди, лойиҳа натижаларини қонунийлаштиришда, таълим стандартлари, Геодезия ва ГАТ га оид ўқув дастурлари ва режаларини ишлаб чиқишда қатнашади. Миллий марказ академик бўлмаган ҳамкор ва битирувчиларнинг энг асосий иш берувчиси ҳисобланади; малака ошириш курсларини ташкил этиш ва битирувчиларни ишга қабул қилишда фаол иш олиб боради. Малакали кадрлари ва меҳнат бозори талаблари билан таниш бўлганлиги сабабли бу ташкилот лойиҳага қўшилган.