Print Friendly and PDF

Мирзо Улугбек номидаги Ўзбекистон Миллий Университети (ЎзМУ), Тошкент

Кафедра: Геодезия, картография ва кадастр

Алоқа учун маълумот: Эшқобил Сафаров, кафедра мудири, э-почта: safarov57@mail.ru

Геодезия ва картография кафедраси География факультети билан бирга лойиҳа мақсадларини амалга оширишда ва бошқаришда жуда муҳим рол ўйнайди. ЎзМУ икки таълим йўналишида бакалавр дастурини янгилашда ва ГАТ бўйича янги магистратура йўналишини очишда фаол қатнашади. Географияга боғлиқ бўлган фанлар ўқув режаси, ўқув дастурини ва ўқув материалларини шакллантиришда ўз ҳиссасини қўшади. Ўқитувчилар ва талабалар тренинг курсларда қатнашишади. Лойиҳа натижасини оммага тарқатишда ва барқарорлигини сақлаб қолишга ёрдам беради. Ўзбекистон Миллий Университети Ўзбекистондаги университетларнинг энг каттасидир ва География факультети ва Геодезия ва Картография кафедралари география фанига боҳлиқ бўлган ўқув режа, ўқув дастур ва ўқув материалларини яратишда етарли тажрибага эгадир. ЎзМУ ана шу каби вазифаларни амалга ошириш мақсадида лойиҳада қатнашади.