Print Friendly and PDF

Париж – Лодрон университети (PLUS) Салцбург, Австрия

Факультет/кафедра: Геоинформатика маркази (Z_GIS)

Алоқа учун маълумот: Проф. Жозеф Штробл Josef.strobl@sbg.ac.at

Париж-Лодрон университети Геоинформатика маркази катта ҳажмдаги халқаро лойиҳаларни муваффақиятли амалга ошириш учун танқидий ёндашув тажрибасига эга бўлган университетдир (айниқса учинчи Давлат доирасида). Бу ҳамкор университет 5-иш пакети таълим муҳитини яратиш ва 6-иш пакети таълим тармоғини яратишни бошқаради. Университет лойиҳада жуда фаол қатнашади ва иккала иш пакетини амалга оширишда ҳам етарли тажрибага эга. Барча иш пакетларини бажаришда ёрдам беради ва айниқса 4.3 иш пакетини бажаришда фазовий таҳлиллар бўйича тренинг курсини ташкиллаштиради. Салцбург университетининг Геоинформатика маркази ГАТ фанини, геоинформатика, ГАТ дастурларини ривожлантириш ва турли соҳаларда қўллаш ва айниқса мутахассиларни ва ўқув дастурларини яратиш мақсадида ташкил этилган. Университет Амалий Геоинформатика магистрларини ўқитишдан ташқари, марказ UNIGIS дастурлари орқали ва ушбу дастурларнинг талабалар томонидан турли соҳаларда ишлатилиши туфайли дунёда фаол саналади. Марказ www.eurasiapacific.net ёрдамида ва собиқ ТЕМПУС лойиҳалари орқали ҳамкорлик қилиш ва тажриба орттириш ёрдамида 2008 йил Қирғиз Давлат қурилиш, транспорт ва архитектура университетида қўшма марказ ташкил этди. Марказ ҳар йили инглиз тилида Салцбургда Геоинформатика форуми (GI_Forum) билан бир пайтда турли йўналишдаги илмий тадқиқотчилар, мутахассисларни бирлаштиришга қаратилган конференция Геоинформатика Симфозиумини ташкиллаштиради. Марказ Таълим муҳитини яратишга 5 иш пакетини ва таълим тармоғини яратишга қаратилган 6 иш пакетини ривожлантиришни бошқаради. Лойиҳа мутахассислар таркибини ривожлантиришда марказнинг бой стратегик тажрибасидан фойдаланади.