Print Friendly and PDF

Тошкент ирригация ва мелиорация институти (ТИМИ) Тошкент, Узбекистон

Кафедра: Геодезия ва кадастр

Алоқа учун маълумот: Одил Акбаров, ўқитувчи, odilxon{ at }yahoo.com

ТИМИ Темпус лойиҳаларини татбиқ қилишда катта тажрибага эга, ушбу лойиҳа доирасида ҳам ҳамкорлар ва бошқа тегишли университетлар ўртасида мустаҳкам алоқа ўрнатган. ТИМИ лойиҳанинг молиявий томонларини бошқаришга жавобгар бўлган Ғарбий Венгрия университети билан биргаликда лойиҳани фаол бошқаради ва Ўзбекистондаги лойиҳа вазифаларини бажаришда ташкилий ишларга жавобгардир. Геодезия ва кадастр кафедраси лойиҳани бошқаришда ёрдам беради ва керакли мутахассислар билан таъминлайди. Ундан ташқари институт икки таълим йўналишида бакалавр дастурини янгилашда ва ГАТ бўйича янги магистратура йўналишини очишда фаол қатнашади. Гидротехника иншоотлари ва табиий ресурсларни бошқаришга боғлиқ бўлган фанлар ўқув режаси, ўқув дастурини ва ўқув материалларини шакллантиришда ўз ҳиссасини қўшади. Ўқитувчилар ва талабаларга бағишланган тренинг курсларда қатнашади. Лойиҳанинг эришган ютуқларини оммага тарқатишда ва эришилган натижаларни барқарор ривожлантиришда ёрдам беради. ТИМИ 3 иш пакети (Ўқув материалларини яратишда) ва 9 иш пакети (маълумотлар тарқатиш ва хабардор қилиш) ни бошқаради ТИМИ олдинги Темпус лойиҳаларидаги тажрибасидан келиб чиқиб лойиҳанинг Ўзбекистонда бошқаришда жавобгардир. Кафедра Ўзбекистонда геодезия фанини ўқитишда муҳим рол ўйнайди, кафедра ўқитувчилари томонидан яратилган ўқув дастурлари, ўқув қўлланмалари ва ўқув методлари бошқа университетлар томонидан ўзлаштирилган. Шунинг учун институт Ўқув материалларини яратиш 3 иш пакетини бошқаради. Шунингдек Темпус лойиҳаларини амалга оширишда ҳамкорлар ва бошқа мутасадди университетлар билан алоқалар ўрнатиш тажрибасини ҳисобга олган ҳолда 9 иш пакети (маълумотлар тарқатиш ва хабардор қилиш) ни бошқаради.