Print Friendly and PDF

Ғарбий Венгрия Университети (UWH), Сопрон, Венгрия

Факультет/кафедра: Геоинформатика факультети, Ер ва Геоинформатика маркази

Лойиҳа координатори: Проф. Бела Маркус, mb@geo.info.hu 

Ғарбий Венгрия Университети лойиҳанинг бошқарув Институти ҳисобланади ва лойиҳанинг кундалик бошқарувига жавобгар ва лойиҳанинг фаолиятини Европа коммиссиясига баён қилиб боради. Шунингдек Ғарбий Венгрия Университети лойиҳаларни молиявий ва умумий бошқаришда профессионал инфраструктурага эга бўлган ташкилотдир.

Лойиҳа давомида Ғарбий Венгрия Университети қуйидаги Иш Пакетларини (ИП) бошқаради:

        Лойиҳани бошқариш, (ИП1),

  • Ишчи дастурни яратиш (ИП2),
  • Ўқитувчилар малакасини ошириш (ИП4)

Шунингдек Ғарбий Венгрия Университети бошқа барча иш пакетларини бажарилишида ёрдам беради – айниқса ўқув дастурни яратишда асосий ролни бажаради. ҒВУ Маълумотлар Олиш ва Ер Маълумот Базаси Бошқарув Тизими учун иш режадаги 4.2 фаолият амалга оширади.

Лойиҳанинг бошқарув институти ҒВУ оҳирги 4 йил ичида Ўрта Осиё мамлакатлари билан ҳамкорликда 3 та ТЕМПУС лойиҳаси фаол қатнашган ва ушбу соҳада айниқса ГАТ ва Геодезия таълим дастурини яратишда катта тажриба орттирган. Ғарбий Венгрия Университети UNIGIS ва TEMPUS GEM (Ер-фазо энергия бошқаруви) таълим тармоқларида ижобий ҳамкорлик қилиб тажриба орттирган.  

Ундан ташқари Ғарбий Венгрия Университети Шведсия Қироллик Университети билан ҳамкорликда Қозоғистон ва Қирғизистон мамлакатларида 2 та ТЕМПУС лойиҳасини амалга оширишган. Ушбу лойиҳаларда Ғарбий Венгрия Университети жамоаси ўқув дастурини яратиш ва замонавийлаштириш (TEMPUS GEM лойиҳасида иш пакет бошқарувчиси) бўйича ва ГАТ соҳасида Қозоғистон ва Тожикистонлик ўқитувчилар малакасини ошириш мақсадида интенсив тренинг курсларини ташкил қилиш борасида тажрибага эга.
Ушбу тажрибаларни қўллаган ҳолда ҒВУ GE-UZ лойиҳасида ИП 2 (ўқув дастурларини яратиш) ва ИП 4 (ўқитувчилар малакасини ошириш) ишларини бошқаради.
Умуман олганда, ҒВУ жамоаси халқаро шу жумладан Ўрта Осиё мамлакатлари билан лойиҳа бошқарувининг барча томонларини бажаришда ҳамкорлик тажрибаларига эгадир. 
Университетнинг Геоинформатика факультети ҳақида батафсил маълумот олиш учун ушбу вебсаҳифага ташриф буюринг