Print Friendly and PDF

Мақсад ва вазифаларимиз


Лойиҳанинг асосий мақсади эса Ўзбекистондаги ҳамкор университетларда Геоинформатика соҳаси бўйича Болония келишувига, халқаро таълим стандартларига, меҳнат бозори талабларига жавоб берадиган, Ўзбекистоннинг барқарор ривожланишини қўллаб қувватлайдиган янги магистратура дастурини шакллантиришдир.

Лойиҳа вазифаларини қуйидагича келтириш мумкин:

  1. Геоинформатика бўйича янги магистратура йўналишини очиш,
  2. Ўқитувчилар малакасини ошириш ёрдамида курсни муваффақиятли юритиш учун малакали ходимлар таркибини яратиш,
  3. ГАТ ва геодезия асбоб ускуналари олиб келиш ва ГАТ лаборатория хоналарини ташкил этиб ўқув муҳитини яратиш,
  4. Таълим муҳитини барқарор сақланишини таъминлаш мақсадида барқарор таълим тармоғини яратиш.