Австриянинг Зальцбург университети доктори Dr. Sabine Hennig хоним География ва табиий ресурслар факультети талабалари учун маъруза ва амалий машғулотлар олиб борди

Европа Иттифоқининг Erasmus+ Key Action 1 дастури доирасида 2017-2019 йилларга мўлжалланган ОТМлараро келишувга мувофиқ 2018 йилнинг 3-ноябрдан 13-ноябргача Австриянинг Зальцбург университети “Геоинформатика ва ГИС маркази” (Geoinformatics _Z_GIS) кафедраси доктори Dr. Sabine Hennig География ва табиий ресурслар факультети талабалари учун Introduction GIS and Story Maps мавзусида маъруза ва амалий машғулотлар олиб борди. Машғулотларда Геоинформатика ва ГИС дастурлари билан ишлаш масалалари атрофлича ёритилди ва интерфаол электрон таълим тизими усулларида олиб борилди.  Машғулотлар якунида талабалар олган билимлари асосида тайёрлаган лойихалари бўйича тақдимот ўтказишди ва сертификат билан тақдирландилар.