ТИҚХММИ таянч докторанти Erasmus+ DSinGIS лойиҳаси доирасида Венгриянинг Обуда университетида малака оширди

Бугунги кунда геоахборот тизими ва мазофадан зондлаш технологияларининг  жамиятимиздаги аҳамияти кундан-кунга ортиб бормоқда. Сув ва ер ресурсларини бошқариш, қишлоқ хўжалиги, геология, экология ва шу каби мамалакатимизнинг муҳим соҳа вакиллари геоахборот тизими ва масофадан зондлаш технологиялари орқали фаолият юритишни жуда муҳим қурол сифатида кўришмоқда. Ўзбекистоннинг кўплаб ёш илмий ҳодимлари ўзларининг илмий изланишларида аллақачон геоахборот тизими ва масофадан зондлаш технологияларини қўллаш масаласида бош қотирмоқдалар. Бунинг учун асосийси дастурий қурилмалар ва компьютер технологияларидан юқори даражада фойдалана олиш билан бир қаторда қўлланиш соҳаси бўйича назарий ва амалий билимларни ҳам ривожлатириш зарур.

Бу масалада салоҳияти юқори бўлган ҳорижий ОТМлар ҳамда уларнинг порофессор-ўқитувчилари малакаси жуда асқотади. Эразмус+ дастурининг “DSinGIS: Геоинформатика соҳасида докторантура” лойиҳаси доирасида ташкил этилган докторантура талабалари ва илмий тадқиқотчилар учун Европадаги ҳамкор олий таълим муассасаларида 2 ойлик илмий-амалий малака ошириш курслари ташкил этилиши айнан Ўзбекистондаги ёш илмий тадқиқотчилар учун юқори имкониятларни яратади. Бугуги кунгача бир қанча Ўзбекистонинг қатор ОТМларидан мустақил тадқиқотчилар ва таянч докторантлар ўз илмий изланишлари ва диссертатсия мавзулари бўйича европанинг ҳамкор ОТМларида малакаларини ошириб келишди.

Шулар қаторида Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти 1 босқич докторанти Зоҳид Маматкулов ҳам Венгрия давлатининг Обуда университети Алба Региа Техника факультетида Проф.Верона Малгорзата раҳбарлиги остида “Аниқ қишлоқ хўжалигини юритишда геоахборот тизими ва масофадан зондлаш технологиялани қўллаш” мавзуси устида 2 ойлик назарий ва амалий билимларини оширди. Малака ошириш давомида у космик суратларнинг сифатини баҳолаш, сегментлаш орқали қишлоқ хўжалиги экин турларини синфлаш, бошқариладиган ва бошқарилмайдиган синфлаштириш методларидан фойдаланиб ер қопламаларининг ўзгаришини мониторинг қилиш бўйича илмий ва амалий билимларини мустаҳкамлади.

Шунингдек, Масофадан зондлаш ишларини амалга оширишда бир қанча дастурий таъминотлари: IDRISI Selva ва Ecognition дастуридан фойдланиш имкониятларини ўзлаштирди.

Шунинг билан бир қаторда,  Масофадан зондлаш кафедраси профессорлари Валерия Балазик ва Жанксо Тамаслар раҳбарлигида Рақамли фотограмметрия ва аэросуратларни қайта ишлаш бўйича амалий ва лаборатория машғулотлари устида иш олиб борди. Лаборатория машғулотлари ортофотопланлар яратиш, аэсуратларни мозоиклаш, назорат нуқталарини аналитик усулда лойиҳалаш, стерео еффектлар ёрдамида уч ўлчамли моделлар яратиш ва уларнинг илмий назариялари бўйича олиб борилди.

Малака ошириш даврида Зоҳид Маматкулов Обуда Университети Алба Региа Техника факултетининг Ахборот ресурс марказидаги соҳага оид кўплаб адабиётларни мутолаа қилди ва диссертация мавзусига алоқадор манбаларни таҳлил қилди.

“Мен Обуда Университетининг Алба Региа Техника факьултетида 2 ой давомида илмий ишим мавзуси бўйича жуда муҳим ва керакли маълумотларга эга бўлдим, бунинг учун DSinGIS лойиҳасига мингдан минг раҳмат”, дейди Зоҳид Маматқулов у билан бўлган суҳбат сўнгида.