Print Friendly and PDF

Геоинформкадастр давлат унитар корхонаси (Геоинформкадастр) Тошкент, Ўзбекистон

Бўлим: Рақамли картография ва замонавий технологиялар

Алоқа учун маълумот: Лола Йўлдошева, Бўлим бошлиғи lola720244@rambler.ru

Корхона бакалавр дастурини янгилашда ва магистратура дастурини яратишда маслаҳат беради ва қўллаб қувватлайди. ГАТ ва Геодезиянинг замонавий талабларини аниқлайди. Меҳнат бозорининг Олий таълим муассасалари тизимига бўлган талабларини ўрганди. Янги ўқув дастури ва ўқув режаларини аниқлаштиришда ўзининг мутахассислари билан таъминлайди. Лойиҳанинг натижаларини кенг оммага тарқатишда ва барқарорлигини таъминлашда ёрдам беради. Миллий марказ академик бўлмаган ҳамкор ва битирувчиларнинг энг асосий иш берувчиси ҳисобланади; малака ошириш курсларини ташкил этиш ва битирувчиларни ишга қабул қилишда фаол иш олиб боради. Малакали кадрлари ва меҳнат бозори талаблари билан таниш бўлганлиги сабабли бу ташкилот лойиҳага қўшилган.