Print Friendly and PDF

Геоинформатика соҳаси Ўзбекистон республикасида қуйидаги муаммоларни ҳал қилинишида жуда муҳим ўрин эгаллайди:

  1. Таълим тизими: Геоинформатика билан боғлиқ бўлган таълим йўналишлари, жумладан геодезия, картография, кадастр, ер тузиш ва бошқа йўналишларини халқаро ва миллий таълим стандардларига мос келадиган даражада ислоҳ қилиш. (янги ўқув услубларини, ўқув дастурлари ва янги асбоб ускуналарни яратиш).
  2. Ер деградацияси: Ирригация ва дренаж тизимларини ёмонлашиши ерларнинг шурланиши муаммоларини келтириб чиқарди. Ер ва сув ресурсларини бошқариш тизимини яхшиланиши, шахарсозлик, атроф муҳит мухофазаси ва бошқа соҳаларни ривожлантириш орқали ушбу муаммоларни бартараф қилиш мумкин.
  3. Агрохимия махсулотларини ҳаддан зиёт ишлатиш, Амударё ва Сирдарё дарёларидаги сувларни ерларни ўзлаштириш мақсадида ишлатилиб кетилиши оқибатида, сув танқислиги, атроф муҳит ёмонлашиши ва инсониятни соғлигига ёмон таъсир қиладиган  оқибатлар келиб чиқмоқда. Бунга Орол денгизи сув сатҳининг ҳаддан зиёд пасайиб кетиши оқибатида унинг атрофидаги ерларнинг шурланиши ва аҳоли соғлигининг ёмонлашиши, ер ости сувларининг ишлаб чиқариш ва химиявий моддалар туфайли ифлосланишини мисол қилиб келтиришимиз мумкин.
  4. Қишлоқ жойларда: шунингдек сув ресурсларидан ва агрохимия воситалиридан нотўғри фойдаланиш оқибатида ҳаво ифлосланишига олиб келди.
  5. Шаҳар жойларда: завод ва фабрикалар ва машиналардан чиқаётган чиқиндилар ҳаво сифатини ёмонлашишига олиб келмоқда

Географик маълумотлар аниқланиши керак бўлган деярли барча соҳаларда жумладан фуқаро муҳандислиги, қишлоқ ва шаҳарсозликда, йўллар ва темир йўллар қурилишида, атроф муҳит ўзгаришини кузатишда, ер менежменти, кончилик, табиий ресурсларни бошқариш ва қишлоқ хўжалигини барқарор ривожлантиришда ГАТ (Геоахборот тизимлари) нинг ҳиссаси беқиёсдир. ГАТ барқарор ривожланишда муаммоларни ҳал этишда муҳим қурол саналади, чунки у мутахассисларга маълумотларни тўплаш, таҳлил қиш ва баҳолаш имкониятини беради.

Бугунги кун ёшлари компьютер технологияларига оид замонавий билим ва куникмаларга ва ГАТ дастурларини турли хил соҳаларда қўллай олиш имкониятларига эга бўлишлари зарур

Янги ГАТ магистратура курси қуйидаги муаммоларни ҳал қилишга қаратилган:
 

  1. Геоинформатика ёрдамида Ер ва кўчмас мулк менежментида комьпютерга асосланган рўйхатга олиш тизимини яратиш имконияти мавжуд. Шунинг учун ГАТ ни ишлатилиши ер ва мулкларнинг аниқлиги ва ишончлилигини таъминлайди. Ҳозирги кунда Ўзбекистонда ерларни рўйҳатга олиш тизими ГАТ технологияларини ишлатмасдан қўлда бажарилади, бунинг сабаби электрон хариталар ва ГАТ ни ишлата олиш қобилиятлари етишмаслигидандир.
  2. Ер ва сув ресурсларини нотўғри ишлатилиши натижасида Ўзбекистонда ер деградацияси ва сув танқислиги каби муаммолар юзага келмоқда. Геоинформатика атроф муҳит муҳофазасида катта рол ўйнайди, Геоинформатика ёрдамида ер эррозияси харитаси, ер шўрланиши харитаси,   сув хўжалигида ва сув ресурсларини бошқаришда суғориш тўрини режалаштириш мумкин.
  3. Ўзбекистон қишлоқ ва шаҳарларида аҳоли ўсиши жуда тез суратда шунинг учун, келгусида бажарилиши керак бўлган ишларга илмий ва сиёсий жиҳатдан ёндашиш муҳим рол ўйнайди.
  4. Давлат ҳокимияти органлари ГАТ ни миллий ривожланиш мақсадида юзага келадиган муаммолар шу жумладан табиий офатлар, ҳар хил эпидимиялардан ҳимояланишда, аҳолининг ночор қатламларини аниқлашда жуда қўл келади.

Юқорида келтирилган маълумотлардан кўриниб турибдики келгусида Ўзбекистоннинг ривожланишида ГАТнинг ўрни беқиёсдир, лекин бу соҳанинг ривожланишида ҳам бир қанча муаммолар мавжуд:
 

  1. Фазовий маълумотларга оид технологиялар бу соҳанинг ривожланишида муҳим аҳамият касб этади. Бу соҳани ўқитишда юқори малакали ўқитувчилар ва энг янги геодезик ва бошқа маълумотлар олиш учун асбоб ускуналари керак бўлади.
  2. GE-UZ лойиҳаси ГАТ соҳасида янги магистратура матахассислигини ташкил қилиш мақсадида тузилди, бу соҳада Ўзбекистонга энг янги таълим тизимини ривожлантириш зарур.
  3. Юқори малакали мутахассислар ўзларининг билим ва кўникмаларини қўллаб Ўзбекистоннинг иқтисодиётини ривожланишида ўз ҳиссаларини қўшишади.
  4. Ўқитувчилар ҳам янги услуб ва технологиялар билан ҳам танишмас бунинг сабаби замонавий геоматикага оид технологияларнинг етишмаслигидадир. Янги ўқув дастури битирувчилари жамиятнинг замонавий талабларига ва меҳнат бозори талабларига жавоб берадиган бўлишлари керак. Шунингдек, ўқув дастури 1999 йилги Болония декларациясига асосланган бўлиши керак.
  5. Геофазовий маълумотларни етишмаслиги, харита ва статистика маълумотлари эскирган, маълумотлар ноаниқ, маълумотларни қидириб топиш учун замонавий хизмат йўқ, турли институтлар маълумот алмашишмайдилар.

GE-UZ  лойиҳаси юқорида келтирилган муаммоларни ҳал этишга мўлжалланган. Лойиҳа давомида янги ўқув лабораториялари, ўқитувчи ходимлар ва ўқув дастурлари яратилади.