Print Friendly and PDF

Қорақалпоқ Давлат университети (ҚорДУ)

Бердақ номидаги Қорақалпоқ Давлат университети 1976 йил Нукус педагогика институти асосида ташкил этилган. Бугунги кунда университет регионал миқиёсда жуда оммавий ва Инсонпарварлик (лингвистика, ҳуқуқ, психология ва педагогика, фалсафа, тарих, политология, мусиқа), Менежмент (Иқтисодиёт ва Молия), Табиий фанлар ва Экология (Физика, Биология, География), Технология (Инженеринг, Химия ва нефт технологиялари), Информатика (Математика ва Амалий математика) ва Жисмоний тарбия соҳаларида мутахассислар етиштириб чиқариш жуда ривожланмоқда.

KarSU, Central building

ҚорДУ марказий биноси

 Университетда 7500 та бакалавр ва 200 дан ортиқ магистр талабалари чет элдан ва Ўзбекистоннинг турли жойларидан келиб таълим олишмоқда. ҚорДУ да ҳозирги кунда 22 та мутахассислик бўйича магистрлар тайёрланади. Университетда 12 та факультет ва 39 та кафедра мавжуд. Университет кўплаб тажрибали мутахассислар дарс беришади, шулардан 3 та Ўзбекистон фанлар Академияси аъзоси, 32 та профессор ва докторлар, 167 та фан кандидатларидир. Шунингдек, талабалар ва ўқитувчилар учун катта ва замонавий кутубхона ташкил этилган. 

Library and Information-resource Center of KarSU

Кутубхона ва Ахборот ресурс маркази

Университетни битирган мутахассислар таълим, бизнес, ҳокимият, фан ва маданият соҳаларида етакчилик қилишмоқда.Қорақалпоқ Давлат университети Қорақалпоғистондаги 6 та олий таълим муассасалари учун стандартларни ва ўқув материалларини яратишда Методологияни бошқариш институти сифатида тан олинган.  ҚорДУ регионал институт ва университетларнинг ўқитувчиларини билимларини синаш ва баҳолаш ташкилоти ҳам ҳисобланади.Университетда академик лицей ва касб ҳунар коллежлари ўқитувчиларини малакасини ошириш учун турли хил курслар ташкил этилган.Шунингдек регионал маърузачилар ва профессорлар учун замонавий педагогик технологиялар бўйича махсус ўқув дастури яратилган. ҚарДУ нинг тест маркази талабалар билимларини баҳолаш ва назорат қилиш учун мўлжалланган қорақалпоқ тилида махсус компьютер дастурга эга ва бу тизимда анчгина тажрибага эга. Университетда бакалавр, магистрлари ва аспирантлар учун маҳаллий тармоқ мавжуд бўлиб унда маърузалар, китоблар ва илмий мақолалардан фойдаланиш имконияти мавжуд

 Табиий фанлар ва география кафедраси

 Қорақалпоқ университети ГАТ маркази

 Университетнинг ГАТ ва масофадан зондлаш маркази Ўзбекистондаги энг биринчи ГАТ лабораторияларидан бири ҳисобланади. ГАТ маркази 1996 йилда Москвадаги География институти ва ва Мюнхин География институти билан ҳамкорликда Германиянинг BMBF фонди асосида ташкил этилган.

 Лабораториянинг асосий мақсадларидан бири GPS, масофадан зондлаш ва электрон карталар каби замонавий технологиялар ёрдамида Орол денгизини мониторинг қилишдан иборатдир. Кейинчалик лаборатория NATO SfP инвистициясига асосан илмий тадқиқотлар ва таълимга асосланган ГАТ марказга айлантирилди. ГАТ маркази халқаро миқиёсда тан олинган ва бу ерда олиб борилган илмий тадқиқотлар машҳур журналларда чоп этилган, марказнинг тадқиқотчилари халқаро илмий форумларда олиб бораётган тадқиқотлари ҳақида баён қилишган.

 

  ҚорДУ нинг Бердақ музейи

 Университетнинг ГАТ маркази атроф муҳит ва табиатни муҳофаза қилиш бўйича турли хил халқаро лойиҳа ва илмий тадқиқотларда қатнашган. ГАТ марказида атроф муҳит картасини тузиш, масофадан зондлаш ва фазовий маълумотлар баъзаси ёрдамида классификациялаш соҳаларда тажрибага эга, ундан ташқари малакали кадрлар, замонавий асбоб ускуналар ва ГАТ дастурлари ҳам мавжуд.  

 ГАТ маркази маҳаллий ҳокимият, атроф муҳит мухофазаси, ирригация ва қишлоқ хўжалиги ташкилотлари билан ҳамкорлик қилиш тажрибасига эга.