Print Friendly and PDF

Ғарбий Венгрия университетида семинар - тренинг бўлиб ўтди

     2013 йилнинг 14 октябрдан 13 ноябргача Ғарбий Венгрия Университетининг “Геоинформатика” факультетида  семинар-тренинг бўлиб ўтди. Лойиҳанинг бошқарув кенгаши қатнашчилари ва Ўзбекистондаги ҳамкор университетлардан ташриф буюрган 15 нафар ўқитувчилар лойиҳа доирасида бугунги кунга қадар бажарилган ишларни кўриб чиқиш ҳамда режалаштирилаётган Геоинформатика мутахассислиги бўйича янги магистратуранинг Европа ҳамда Миллий таълим стандартларига мослаштиришга оид фикр ва тажриба алмашдилар, тавсиялар олишди. Лойиҳанинг бошқарув кенгаш қатнашчилари бир ҳафталик йиғилиш мобайнида лойиҳанинг бугунги ҳолати яъни эришилган натижалар, муаммолар, Европа стандарти ва миллий стандартга мос келиши лозим бўлган ўқув дастурлар ва ўқув қўлланмалар, аккредитация масалаларини муҳокама қилдилар.

     Шунингдек, ҳамкор университетлардан ташриф буюрган 15 нафар ўқитувчи янги ташкил этилиши кўзда тутилган “Геоинформатика” мутахассислиги бўйича магистратура мутахассислиги учун ўқув қўлланмаларини яратиш, назарий ва амалий материаллар тўплаш ҳамда магистрантларга дарс беришда замонавий техника ва технологияларни қўллашда Европа тажрибасини татбиқ этиш мақсадида малака ва кўникмаларини оширишдан иборат эди. Ушбу 1 ойлик тренинг курсда қатнашчилар “ГИС технологиялари”, “Ерни масофадан зондлаш”, “Рақамли фотограмметрия”, “Фазовий маълумотларни тўплаш ва тахлил қилиш”, “ГИС лойиҳаларини ташкил этиш ва бошқариш” каби фанларидан маърузалар билан бир қаторда махсус комьютер синфларида амалий машғулотларда ҳам иштирок этдилар.

       Қатнашчиларга Ғарбий Венгрия университети (Венгрия) ва Залцбург университети (Австрия) нинг ушбу соҳа бўйича энг малакали профессор ўқитувчилари маъруза ва амалий дарслар олиб боришди. Тренинг курси давомида асосан “ГИС технологиялари”, “Ерни масофадан зондлаш”, “Рақамли фотограмметрия”, “Фазовий маълумотларни тўплаш ва таҳлил қилиш”, “ГИС лойиҳаларини ташкил этиш ва бошқариш”, Лазер сканнерлардан фойдаланиш каби фанлардан назарий маълумотлар олинди ва амалий машғулотлар бажарилди. Барча қатнашувчилар соҳага оид махсус компьютер дастурлари билан ишлади ва GPS, Laser scanner, фотограмметрик иш станцияси каби замонавий технологияларни амалда қўллашди. Треннинг курси давомида иштирокчилар Венгриянинг ер тузиш, кадастр, геодезия ва картография соҳаларига оид ташкилотларга бориб уларнинг иш фаолиятлари билан танишди. Ушбу ташкилотларда бугунги кунда мамлакатда геодезия, картография, геоахборот тизимлари, фотограмметрия, масофадан зондлаш ва кадастр соҳаларида олиб борилаётган амалий ишлар, қўлланилаётган илғор технологиялар, хусусан, ГИС технологияларининг ўрни ва ахамияти тўғрисида маълумотлар олдилар.

       Тренинг курси давомида магистратура мутахассислиги учун тайёрланиши зарур бўлган ўқув адабиётлари бўйича икки марта “тақдимот” тайёрланди ва Европа университетларининг профессорлари билан мухокама қилинди, улардан керакли тавсиялар олинди. Ўқиш асосан университетнинг “Геоинформатика” факультетида ташкил этилди. Курснинг биринчи хафтаси “Рақамли Фотограмметрия” ва GPS технологияларини ўрганишга бағишланиб, унда рақамли фотограмметриянинг бугунги кундаги ривожланиш йўналишлари билан танишилди, рақамли фотограмметрик таҳлил ишларни бажарилди ҳамда GPS технологиялари тўғрисида назарий ва амалий билимлар олинди. Иккинчи хафтада “Ерни масафадан зондлаш” ва “Лазер сканер” билан ишлашга бағишланди, унда масофадан зондлашни ер ва сув ресурсларини бошқаришда қўлланалиши ва лазер сканерни шаҳарсозликда ишлатилиши ҳақида маълумотлар олинди. Учунчи хафтада “ГАТ лойиҳаларини бошқариш ва ташкил этиш” ҳамда Картография ва геовизуализация бўйича маълумотлар олинди. Курснинг охирги хафтасида эса “Маълумотлар базаси ва уларни бошқариш” фани бўйича назарий ва амалий машғулотлар ўтилди. Тренинг курси давомида лойиҳа доирасида тайёрланаётган хар бир фаннинг ўқув қўлланмалари бўйича бажарилаётган ишлар ҳамда муаммолар тўғрисида “тақдимномалар” тайёрланди ва мухокама қилинди. Шунингдек, қатнашчилар факультет таркиби, кафедралари, факультетнинг ахборот ресурс маркази, лаборатория хоналари, талабалар турар жойлари ва у ерларда яратилган шарт шароитлар билан танишдилар.

Ундан ташқари,  Будапешт шаҳрининг тарихий ёдгорликлари билан танишиш мақсадида тренинг қатнашчилари учун Будапешт бўйлаб саёҳат уюштирилди.