Print Friendly and PDF

Tempus GE-UZ “Геоинформатика: Ўзбекистонда барқарор ривожланишга эришиш”

2014 йилнинг 11 ноябрдан 10 декабргача Австриянинг Зальцбург Университетида "Фазовий маълумотлар" мавзусида тренинг курси бўлиб ўтди. Унда ўзбек ҳамкор университетидан жами 16 ўқитувчи малака ошириб келдилар. Курсда Зальцбург университети, Гринвич Университети (Англия) ҳамда Ғарбий Венгрия Университетининг ушбу соҳа бўйича энг малакали профессор-ўқитувчилари томонидан олиб борилди. Барча қатнашувчилар соҳага оид махсус компьютер дастурлари билан ишлаб, GPS, Laser scanner, фотограмметрик иш станцияси каби замонавий технологияларни амалда қўлладилар. Треннинг курси давомида қатнашчилар Венгриянинг ер тузиш, кадастр, геодезия ва картография соҳаларига оид ташкилотларга бориб, уларнинг иш фаолиятлари билан танишдилар. Ушбу ташкилотларда бугунги кунда мамлакатда геодезия, картография, геоахборот тизимлари, фотограмметрия, масофадан зондлаш ва кадастр соҳаларида олиб борилаётган амалий ишлар, қўлланилаётган илғор техника ва технологиялар хусусан, ГАТ технологияларининг ўрни ва аҳамияти тўғрисида маълумотлар олдилар. Шунингдек, магистратура мутахассислиги учун тайёрланиши зарур бўлган ўқув адабиётлари бўйича “тақдимот”лар тайёрланиб, Европа университетларининг малакали профессорлари билан муҳокама қилинди ва улардан керакли тавсиялар олинди.

2013 йилнинг 22 ноябр куни тренинг курси қатнашчилари Зальцбург Университетида ташкил этилган “Халқаро ГАТ куни”да иштирок этиб, соҳада фаолият юритаётган турли корхона ва ташкилотлар билан суҳбатлашдилар ва уларнинг фаолиятлари ҳамда тажрибалари билан яқиндан танишдилар. Шунингдек, Зальцбург шаҳрининг турли ҳудудларида жойлашган бино ва иншоотларнинг қурилиши ва шаҳарсозлик тажрибалари билан танишдилар. Тренинг курси даврида магистратура мутахассислиги учун тайёрланиши зарур бўлган ўқув адабиётлари юзасидан Зальцбург университетининг кутубхонасидаги соҳага оид турли ўқув адабиётлари билан танишиб, улардан соҳа учун зарур бўлган кўплаб маълумотларни олдилар.

Тренинг курси давомида лойиҳа доирасида тайёрланаётган хар бир фанларнинг ўқув қўлланмалари бўйича бажарилган ва бажарилаётган ишлар ҳамда муаммолар тўғрисида “тақдимномалар” тайёрланди ва улар муҳокама қилинди. Шунингдек, тренинг курс қатнашчилари Зальцбург ва Ғарбий Венгрия Университетларидаги “Геоинформатика” факультетининг таркиби, кафедралари, факультетнинг ахборот-ресурс маркази, лаборатория хоналари, талабалар турар жойлари ва у ерларда яратилган шарт-шароитлар билан танишдилар.

Ушбу тренинг курси ҳамкор университетлардан ташриф буюрган ўқитувчиларнинг Геоинформатика соҳасида қўлланилаётган замонавий техника ва технологияларга оид малака ва тажрибаларини оширишда жуда катта аҳамият касб этди. Европада таълим тизими ва уни бошқариш, жумладан, талабаларга назарий ва амалий билимла