Print Friendly and PDF

Лойиҳанинг очилиш маросими

2013 йилнинг 17-19 январь кунлари GE-UZ лойиҳасининг очилиш маросими муваффақиятли ўтказилди. Лойиҳанинг асосий мақсади Ўзбекистондаги ҳамкор университетлар (ТИМИ, ТАҚИ, ЎзМУ, ҚарДУ)да Болония жараёнига, Халқаро таълим сифат стандартларига, меҳнат бозори талабларига мос келадиган ва Ўзбекистоннинг барқарор ривожланишига ёрдам берадиган Геоинформатика соҳасида янги магистратура мутахассислигини яратишдан иборат.

Конференция давомида лойиҳа ҳамкорлари ва мутасадди ташкилотлар биргаликда лойиҳанинг мақсад ва вазифалари, шунингдек, келгуси режаларни амалга оширишни муҳокама қилишди. Конференция Ўзбекистондаги ҳамкорлар томонидан ташкил қилиниб, ТИМИ, ТАҚИ ва ЎзМУ да ўтказилди.

Конференциянинг биринчи кунида ТАҚИ проректори лойиҳа ҳамкорларини илиқ кутиб олди ва лойиҳанинг самарали амалга оширилишида муваффақият тилади. ТАҚИда проф. Бела Маркус (лойиҳа координатори) бошчилигида лойиҳанинг ҳамкор координаторлари иштирокида ЛБК (Лойиҳанинг Бошқарув Кенгаши) йиғилиши бўлиб ўтди ва унда лойиҳаниг мақсади, белгиланган вазифалар, келгуси режалар, кутилаётган натижалар ҳамда лойиҳа координаторларининг вазифалари муҳокама қилинди. Кўзда тутилган вазифалар мажмуаси бўйича бир қанча таклиф ва қарорлар қабул қилинди. Куннинг иккинчи ярмида лойиҳа координаторлари ЎзМУда ташкил этилган ЛМК (Лойиҳанинг Маслаҳат Кенгаши) йиғилишида лойиҳанинг мутасадди ва манфаатдор ташкилотлари вакиллари билан учрашдилар. Одил Акбаров (ТИМИ) ва Андреа Подор (UWH) лойиҳанинг мақсади ва ўтказилган эҳтиёжлар таҳлили натижалари тўғрисида тақдимот қилдилар. Бир қатор келишув баённомалари қабул қилинганидан сўнг, ҳамкорлар ЎзМУнинг География ҳамда Геология факулътетлари билан танишдилар.

Конференциянинг иккинчи куни ТИМИ ректорипрофессор Ўктам Умурзоқов лойиҳанинг очилиш маросимидаги табрик сўзи билан бошланди. Бу табрикка Европа делегацияси раҳбари Юрий Стерк Жаноби Олийларининг Европа Иттифоқи олий таълим сиёсати ҳақидаги тақдимоти уланиб кетди ва у лойиҳа доирасидаги ҳамкорлик муваффақиятли бўлишига ишонч билдирди. Куннинг биринчи ярми профессор Бела Маркуснинг нутқи ва лойиҳа ҳамкорларининг таништирув тақдимотлари билан якунланди. Куннинг иккинчи ярмида бўлиб ўтган конференциянинг техник қисмида вазифалар мажмуаси тақдимоти лойиҳа координаторлари ва мутасадди ташкилотлар вакиллари томонидан муҳокама қилинди. Узоқ ва самарали давом этган конференция якунлангандан сўнг, лойиҳа ҳамкорлари ТИМИда ташкил қилинган кечки овқатга таклиф этилди, бу ерда ҳамкорлар бир-бирлари билан яқиндан танишиш имкониятига эга бўлдилар, шунингдек, уларга ўзбек миллий таомлари тақдим этилиб, ўзбек миллий рақс санъати намойиш қилинди. Ўзбек халқининг меҳмондўстлиги Европалик ҳамкорларда жуда яхши таассурот қолдирди.