Урумчида навбатдаги GISCA 2014 конференцияси ўтказилди

GISCA 2014 - Марказий Осиёда Геоахборот тизимлари (ГАТ) конференцияси “Ипак йўли фазо ва вақтда - Урумчи” мавзусига қаратилган. ГАТ фани - асосий тушунча, Геоинформатика - методология ҳамда ГАТ - дастурий таъминот сифатида жойлашув ёрдамида турли манбалардаги маълумотларни боғлашга қаратилган кучли қуроллардир. Бу эса табиий муҳит ва ресурсларни бошқариш учун ҳамда табиий, техник ва ижтимоий омиллардан келадиган хавфларни баҳолаш учун зарур бўлган қурол бўлиб ҳисобланади.

TIMIda zamonaviy geodezik texnologiyalar bo'yicha trening seminar

Joriy yilning 24 martidan 4 apreligacha Toshkent irrigatsiya va Melioratsiya institutida Zamonaviy Geodezik texnologiyalarni qo’llash bo’yicha amaliy trening kursi bo’lib o’tdi. Trening kursni Shvedsiya Qirollik Texnologiya Institutining professorlari Milan Horemuz va Erik Asenjolar olib borishdi. Ushbu Treningda GE-UZ loyihasining hamkor universitetlarining o’qituvchilari hamda talabalari qatnashdilar.

Tempus GE-UZ “Геоинформатика: Ўзбекистонда барқарор ривожланишга эришиш”

2014 йилнинг 11 ноябрдан 10 декабргача Австриянинг Зальцбург Университетида "Фазовий маълумотлар" мавзусида тренинг курси бўлиб ўтди. Унда ўзбек ҳамкор университетидан жами 16 ўқитувчи малака ошириб келдилар.

“Таълим методологияси ва информацион коммуникация технологиялар” мавзусида ўқув амалий тренинг бўлиб ўтди

2013 йилнинг 17-21 июнь кунлари Тошкент ирригация ва мелиорация институтида Европа Иттифоқининг TEMPUS дастурининг GE-UZ лойиҳаси доирасида “Таълим методологияси ва информацион коммуникация технологиялар” мавзусида ўқув амалий тренинг бўлиб ўтди.

Тошкент архитектура ва қурилиш институти (ТАҚИ)

Tошкент архитектура-қурилиш институти Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1991 йил 6 майдаги фармони билан ташкил этилган. Институт Республиканинг архитектура-қурилиш таълим йўналишлари бўйича таянч ўқув муассаси бўлиб, олий таълимнинг кадрлар тайёрлаш миллий дастури доирасида олий таълим вазифаларини амалга ошириш учун масъул ҳисобланади.

Қорақалпоқ Давлат университети (ҚорДУ)

Бердақ номидаги Қорақалпоқ Давлат университети 1976 йил Нукус педагогика институти асосида ташкил этилган. Бугунги кунда университет регионал миқиёсда жуда оммавий ва Инсонпарварлик (лингвистика, ҳуқуқ, психология ва педагогика, фалсафа, тарих, политология, мусиқа), Менежмент (Иқтисодиёт ва Молия), Табиий фанлар ва Экология (Физика, Биология, География), Технология (Инженеринг, Химия ва нефт технологиялари), Информатика (Математика ва Амалий математика) ва Жисмоний тарбия соҳаларида мутахассислар етиштириб чиқариш жуда ривожланмоқда.

Pages